Жарима баллари лимитдан ошган ҳайдовчилар қанча вақтга гувоҳномасидан айрилиши белгиланди
Олий Мажлис Сенати қабул қилган янги қонунда жарима баллари тизими орқали доимий қоидабузарлик содир этувчи ҳайдовчиларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилмоқда.
Энди ҳар бир қоидабузарлик учун жарима билан бирга балл ҳам берилиб, бир йилда 12 баллдан ошган тақдирда, ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан камида 6 ой муддатга маҳрум этилади. Бундан мақсад, ҳайдовчиларнинг масъулиятини ошириш.
Чунки, охирги йилларда содир этилаётган авариялар сони ошиб кетган. Масалан, 2023 йилнинг 9 ойида 8,7 миллион қоидабузарликнинг 3,2 миллиони такрорий содир этилган.
Энг ачинарлиси, 2024 йил 6 декабрда Тошкентнинг Янгиҳаёт туманидаги фожиали ҳодисада бир киши ҳалок бўлиб, уч киши оғир жароҳат олган.
Текширувларда ҳодисани содир этган ҳайдовчи бир йил давомида 26 марта қоидабузарлик содир этгани аниқланган. Янги тизим кучга кирса, бу каби аянчли ҳолатларнинг олди олинади.
https://t.center/Olmaliqliklar