#Очиқ_дарс #Мантиқ
💬 Талабалар очиқ дарсларда назарий асослар ва амалий кўникмаларга эга бўлмоқда
⏺Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти
Абдумалик Эгамов Мантиқ фанидан 1-курс талабаларига
“Бурҳон далил ва унинг шартлари” мавзусида очиқ дарс ўтказди.
⏺Кафедра устозлари
Алижон Рашанов, Муҳаммадрасул Валиев, Тўлқин Азимов ва Мурод Мавланқулов очиқ дарсни таҳлил қилдилар.
🗣Дарслар давомида талабаларга мавзуларнинг
назарий асослари ва амалий қўлланилиши атрофлича тушунтирилди. Шунингдек,
замонавий ўқитиш методлари ёрдамида дарслар самарадорлиги оширилди.
🗄Бундай очиқ дарслар талабаларнинг билим даражасини ошириш, уларни
амалий кўникмаларга эга бўлишларига ёрдам беради. Айниқса,
бўлажак имом-хатибларнинг мантиқий фикрлашини кенгайтириш, уларнинг тафаккурини бойитиш,
хутба, маъруза ва илмий баҳслар каби
амалий фаолиятга тайёрлашда муҳим ўрин тутади.
📱 https://t.center/oliymahad –
диний-маърифий канал!
📱 Youtube 📱 Facebook 📱 Instagram