View in Telegram
Диний радикаллашувнинг оқибати: Ироқда 9 ёшли қизлар никоҳга кириши қонунийлаштирилди 21-январ куни Ироқ Парламенти томонидан учта янги қонун қабул қилинган. Улардан бири шахсий мақом тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришлар бўлиб, ҳуқуқшуносларнинг фикрича, бу амалда вояга етмаган қизлар билан никоҳга рухсат беради. Қонунни қўллаб-қувватловчилар бу ўзгариш Ироқда ҳуқуқ тизимини исломий тамойилларга мослаштириш ва мамлакат маданиятига Ғарб таъсирини камайтириш воситаси деб ҳисоблашларини айтишмоқда. Аслида, Ироқ давлати никоҳ ёшини мусулмон давлатларни ичида энг прогрессиви сифатида 1959 йилдаёқ 18 ёш қилиб белгилаганди. Саддам ҳам диктатор бўлса-да мутаассиб бўлмаган. Уни даврида ҳам Ироқда бундай номақбулчиликлар бўлмасди. Мен учун бундай воқеалар радикаллашувнинг энг аянчли оқибатларидан биридир. Инсон ҳуқуқларини четга суриб, диний тамойиллар ортига яшириниб, жамиятда зўравонликни қонунийлаштиришга ҳаракат қилиш ўтакетган мутаассибликнинг натижасидир. Мен келажакда ўз юртимда бундай ҳолатларни ҳеч қачон кўришни истамаган бўлардим. Болалар никоҳи нафақат боланинг жисмоний ва руҳий саломатлигига зарар етказиб хавф туғдиради, балки шунчаки жирканч ва мутлақо номақбул ишдир. Бундан ташқари, у амалда қизнинг болалигини ўғирлайди, унинг келажагини барбод қилади, молиявий ва бошқа мустақиллигини бутунлай йўққа чиқаради. Умуман олганда, бола чимилдиқда эмас, мактабда бўлиши керак. 🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily