Тему ҳақида
Бугунги кунда агрессив реклама билан юртимизга кириб келган Хитойнинг ушбу брендининг рекламалари Хожибой Тожибоев таъбири билан айтганда "Телевизорни ўчириб қўйсанг ҳам чиқиб келяпти"
Хусановдан кейин😁
Лекин кўпчилик ундан нарса заказ қилганлар нолиб юришибди. Биттаси велосипед заказ қилган, унга ўйинчоқ велик келган. Яна биттасини кўрдим, қанақадир декоратив шар заказ қилган ўша нарсанинг расми келган
🤣
Ғарбда ҳам
мана бундай приколлар юрибди Темудан заказ қилинган товарлар борасида.
Компания мижозларни жудаям арзон нарҳ ва текин ништяклар билан ўзига жалб қилаётгани аниқ. Лекин мен шуларни бизнес стратегиясини тушуна олмаяпман. Хозир 2000 чи йиллармаску сфатсиз "хитой товар" ебкетадиган.
Эсилардми "12 та колонкали хитой телефонлар"ни қайноқ пирожки каби сотиб олардик ўша пайтлар
😌 Қандай операцион тизимда ишлаганини ҳам билмаймиз ўша нарсаларни. Блютус колонкалар бўларди, овозини сал баландлатсанг заряди тугаб ташлаворарди.
Одамлар хозир озми кўпми сифатга ўрганган. Хитойни машҳур телефон брендлари, айниқса Xiaomi кўпчиликни сифатга ўргатган, Li-Ning ва X-Step довольно таки нармалний спорт кийимлари сотишади. Иккаласидан ҳам кроссовкаларим бор ва сифат бўйича бемалол АҚШ лик "Жаст ду ит" ва укаси билан урушиб алоҳида компания очган немис билан беллаша олади.
Так вот, нимага Хитой товарлар арзондан ташқари сифатли ҳам бўлган замонда Тему бунақа стратегия билан ишлайди? Бир марта заказ қилган одам қайтиб заказ қилмай қўйиб банкрот бўлиб кетмайдими? Кимдир менга шу феноменни тушунтириб берса.
Жавобларни шу ерда кутаман.
UPD: Кўплаб жавоблар келди. Демак, Тему бу онлайн майдон, бозор. Унда сифатли нарса сотадиган виждонли сотувчлардан ташқари сифатсиз ва сувтекин нарса сотувчи, алдаб, чалғитиб сотувчи одамлар ҳам бор. Муҳими товарни сотаётган сотувчи ва уни описаниясига эътибор бериш керак экан. Велик оляпман деб великни расмини овомайсиз шунда. Да и ҳеч ким сизга 10 долларга велик сотмайди. Айтишларича Темуни ўзи бундай бевиждонларни майдондан супуряпти экан.
🧠@nurbekalimov