View in Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тадбиркорни шантаж қилиб, ундан пул ундиришда гумонланаётган ОАВ маъмурлари ушланибди «Nazorat Uz» маъмурлари овқатланиш тармоқлари раҳбарларидан катта миқдорда пул талаб қилганликда гумонланмоқда. Улар ошхонада суварак чиққани акс этган видеолар борлигини айтиб, тадбиркорларни қўрқитган. Ҳолат юзасидан уч кишига нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Канал вакиллари Тошкент шаҳридаги йирик овқатланиш шохобчаларига кириб, улардан маҳсулот сотиб олган ва ичига инсон саломатлиги учун зарарли бўлган нарсаларни жойлаштириб, видеога олган. Шундан сўнг Ж.И. овқатланиш компанияси раҳбариятига мурожаат қилиб, бу материалларни Telegram ва YouTube`даги каналларида эълон қилишини айтган, дейилади хабарда. Тошкент ИИББ ахборот хизмати тармоқларда пайдо бўлган ушбу хабарни тасдиқлади. Бошқарманинг «Газета.uz»га маълум қилишича, фуқаролар 1980 йилда туғилган Д.И., 1989 йилда туғилган О.М. ва 1987 йилда туғилган Ш. С.га нисбатан 2024 йил 18 декабрь куни Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «в» банди билан (бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилган. 21 декабрь куни уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда. Иш якуни бўйича қўшимча ахборот берилиши маълум қилинди. Бу гаплар хақиқат бўладиган бўлса бу жуда ёмон кейс. Журналистика товламачилик касбига айланиб қолмаслиги керак. 🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily