View in Telegram
Исроил Мудофаа вазирлиги Иордан дарёсининг Ғарбий қирғоғида кенг кўламли операция ўтказилаётганини маълум қилди Исроил қўшинлари ва махсус хизматлари зирҳли техника ва авиация ёрдамида "Женин" қочқинлар лагерига кирди. "Темир девор" номли операциянинг мақсади Фаластин қуролли гуруҳларидан келиши мумкин бўлган таҳдидларни йўқ қилишдир. Мамлакат бош вазири Бинямин Нетаняхунинг айтишича, исроилликлар Ғазо сектори, Ливан, Сурия, Яман ва Иорданнинг Ғарбий қирғоғида "Эроннинг қаршилик кўрсатиш ўқи" деб аталган кучлар таъсирига қарши курашади. Отишма ва ҳаво ҳужумларида саккиз киши ҳалок бўлди, ўттиз бешдан ортиқ киши яраланди. Мудофаа вазирлиги барча қурбонларни Фаластин қуролли гуруҳлари билан алоқадор бўлган деб ҳисоблайди. Бироқ, операция ўтказилган жойдан олинган тасвирларда айрим жабрланганларни қуролсиз эканлиги кўриш мумкин. Эркаклардан бири қочишга уринганида, Исроил ҳарбийлари уни отиб ташлаган. Эътиборли жиҳати шундаки, операция Маҳмуд Аббос бошчилигидаги Фаластин ҳукумати "Женин"даги Фаластин гуруҳларини қуролсизлантиришни назарда тутувчи тинчлик шартномасини имзолаганидан сўнг бошланди. Ўшанда Фаластин Расмий кучлари ва ноқонуний қуролли гуруҳлар ўртасидаги тўқнашувлар бир ой давом этиб, ўн беш кишининг ҳаётига зомин бўлганди. Мухторият ҳукумати қидирувда бўлган ҲАМАС ва "Исломий жиҳод" аъзоларини қўлга олишга ҳаракат қилган эди. Ғазо секторида бир йилу уч ой давомида ҳеч қандай натижага эришмаган Нетаняху, чамаси, Ғарбий Соҳилда омадини синаб кўришга қарор қилган кўринади. Ғарбий Қирғоқ аҳолиси Ғазо секторидан бир ярим баробар кўп ва майдони деярли ўн баробар катта. Бундай қарорнинг сабабини тушуниш қийин эмас. Исроил Ғазо секторида Хамас билан эришган келишувга бир йил олдин ҳам эришиш мумкин эди. Аммо Нетаняху бошлиқ қирғийлар партияси масалани уруш билан узил-кесил ҳал қилмоқчи бўлишди. Орада Ғазода кўплаб тинч аҳоли вакиллари ўлдирилди, Исроил армияси ҳам йўқотишларни бошдан ўтқазди, Исроилни халқаро имиджи ҳам ёмонлашди. Яқинда бўлган келишувларга эса бир йил олдин шу нарсаларсиз ҳам эришиш мумкин эди. Энди барча асирлар Исроилга қайтгач, Нетаняху сўроқ саволга тутилиши мумкин. Уруш эса бугун у учун сиёсий ҳаётни узайтирувчи дори бўлиб хизмат қилмоқда. 🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily