View in Telegram
Юрак хасталикларини башорат қилувчи сунъий интеллект яратилди Буюк Британияда янги сунъий интеллект дастури АIRE (AI-ECG Risk Estimation) синовдан ўтказилмоқда. У оддий ЭКГ маълумотлари асосида келажакдаги юрак хуружи, аритмия ёки ҳатто бошқа касалликлар сабабли ўлим хавфини 78% аниқликда башорат қилиш қобилиятига эга. Тадқиқот натижалари The Lancet Digital Health журналида чоп этилган бўлиб, дастурни Империал Коллеж Лондон ва бошқа Лондон касалхоналарида синаб кўришяпти. АIRE шифокорлар кўздан қочириши мумкин бўлган майда сигналларни кўра олади. Бу таҳлил орқали ҳатто келажакда ривожланиши мумкин бўлган касалликларни ҳам эрта босқичда аниқлаш мумкин. Шунингдек, дастур Apple Watch ёки бошқа фитнес-трекерлар маълумотларидан фойдаланиб, уйда ҳам мониторинг ўтказиш имкониятини тақдим этиши мумкин. Бу технология нафақат юқори хавфли беморларни аниқлаш, балки уларни мақсадли ва тезкор даволаш имконини яратиб, умумий соғлиқни сақлаш самарадорлигини ошириши мумкин. Ҳозирда дастур клиник тадқиқотлар босқичида бўлиб, унинг амалий фойдасини аниқлаш мақсадида бир неча юз беморда синовлар ўтказиляпти. 🧠@nurbekalimov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Telegram Center
Telegram Center
Channel