View in Telegram
"Аллоҳ таоло қиёмат куни айтади: "Эй, инсон фарзанди! Бетоб бўлдим, мени келиб кўрмадинг. У одам айтади: "Эй, Раббим, Сен бутун оламнинг Парвардигори бўлатуриб, мен сени қандай кўришим мумкин эди?" Аллоҳ айтадики: "Фалончи одамни бетоблигида бориб кўрмадинг-ку, агар борганингда унинг олдида мени топган бўлур эдинг. Эй, инсон фарзанди! Ўзинг овқатландинг, аммо мени йўқламадинг". Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Подшоҳи бўлсанг, мен сени қандай овқатлантиришим мумкин эди?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам овқат сўраб олдингга борганида, сен унга таом бермадинг. Агар таом берганингда унинг ҳузурида мени топган бўлур эдинг". Аллоҳ айтади: "Эй инсон фарзанди, мен сендан сув сўрадим, сув бермадинг. Одам айтади: "Эй, Раббим, сен бутун оламнинг Парвардигори бўлсанг, мен сенга қандай қилиб сув беришим мумкин?" Аллоҳ айтади: "Фалон бандам сув сўради, сен унга сув бермадинг. Агар берганингда эди, мени унинг ҳузурида топар эдинг". "Минг бир ҳадис" китобидан. Йиғлама дил
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily