Саҳл ибн Абдуллоҳ Тустарий ҳазратлари, бир суҳбатларида:
-"Маҳшар куни инсонлар, қиздирилган қуёш остида эллик минг йил, жуда мушкул ҳолда кутадилар. Улардан етти тоифа мусулмонлар Аршнинг соясида сояланадилар ва ҳеч қандай ғам-ташвиш кўрмайдилар", дея марҳамат қилдилар.
🕌
-"Ҳазрат, улар кимлардир?", дея сўраганларида:
-"Булардан бири Мўминларнинг юзига, Аллоҳ учун муҳаббат билан қараган кишилардир...
Ўша эллик минг йиллик вақт, уларга икки ракъат намоз вақти қадар қисқа ўтади", дедилар...
🕋
Аллоҳим!
Бандаларинг ораларида ўзаро муҳаббат, маваддат ва мурувватни кучайтир!
Маҳшар куни Аршинг остида бизларга соя бер!
🕌🤲🏻
Йиғлама дил