МЕН ИСТАЙМАН!
Жаннатни умид қилишимни,
Дўзахдан қўрқишимни бир томонга қўйиб шуни айтаманки, Аллоҳни кўришни истайман!
Доимо ёлғизлигимда менга мунис бўлган,
Қийналганда сабр берган,
Шукур билан умид берган,
Ғамимни аритган,
Менга омонлик берган,
Ҳаётимнинг тадбирини қилган,
Ҳамма тарк қилганида ҳам мен билан бирга бўлган,
Менга ажойиб ота-она, ака ука берган,
Менга дин ғамидаги, солиҳларни, ажойиб дўстларни насиб қилган,
Куч - қувват Ўзининг қўлида бўлсада, менга ризқ берган,
Таомлантирган, сероб қилган,
Менга шифо берган Зотни кўришни истайман!
Эй Роббим!
Бизни жамолингни кўриш неъматидан мосуво қилма!
Ўзингдан ўзгага муҳтож қилма, Я Роббим!
Йиғлама дил