Мол-мулкинг, уйинг ва аҳли оилангга балони жалб бўлишини тезлаштирувчи холатлардан бири оилавий фотосуратларингни, ўзингни, шахсий ишларингни ва шахсий маълумот, хабарларингни ижтимоий тармоқларга жойлаштиришингдир.
“У деди: «Эй ўғилчам, тушингни ака-укаларингга айтмагин. Яна улар сенга бирор ҳийла қилмасинлар”,
(Юсуф сураси, 5-оят).
Пайғамбаргаки, хайрли туш кўргани учун ўз оға-инилари томонидан ҳасад қилинди. Бошқаларга нима бўлсин?
Кўз тегиши ҳақдир, ҳасад қотилдир. У шодликни, сиҳҳатни ва турмуш роҳатини йўққа чиқарувчидир. Огоҳ бўлинг!
"Хикматлар" китобидан
Йиғлама дил