View in Telegram
Forwarded from Hid Gallyutsinatsiyasi (Tillajon)
СИҒИНДИ Ўша кун... ортиқчалик қилдим жаннатга — Лаш-лушсиз учдим-у, Машриққа тушдим. Қирқ йиллик фироқда жоним увишди — Либосим япроқ эди. Худо беҳудага бермас қирқта жон, Кўнглимни кундага қўйиб чопдилар, Чопқилар гуллади, чопқилар! Сотдилар... Қадримга дунё топдилар — Дунёси қуроқ эди. Бир кун остонадан ҳайдалди онам, Вазифасин янглиш уққани — Ўғил эмас мени туққани учун. Ваҳоланки уларга меҳрим Ўғилдан кўпроқ эди. Бошқа ҳаётимда очиқ қабрга Қўғирчоғим билан кўмдилар, Ўйладим: "Ҳалиям мен билан бирга Беркинмачоқ ўйнаяпти улар... Нега ҳалигача топишолмади?" Қўрқардим, дилдираб совуқда таним. Охирги нафасда чақирдим зўрға... Сўнгра ҳўнграб-ҳўнграб қоришдим гўрга... Асосим тупроқ эди. Яширин, — дедилар, — югур, қопга кир, Беркитгил, — дедилар, — кўзларинг гўзал. Қуёш олгани чун юзимдан бўса Тошбўрон остида чайқалиб боқдим, (гўё) Илма-тешик мешдан май каби оқдим... Кайф-у сафосига қон томиб турган Кўйлагим — байроқ эди. Ўз уйи бўлмаган ҳеч вақт аёлнинг — Отаси, боласи, эрининг уйи... Аъвомнинг умрида энг олий ўйи — Аёлдан қутилишдай жирканч озодлик! Бу эрк — чин қамоқ эди. Одамзот ғажир ўз қовурғасини, Ишлашга қўймайди, Тишлашга қўймас, Миннатга йўяр-у, Суннатга йўймас, Мен туққан оломон ҳуркди ўзимдан, Нақадар қўрқоқ эди. Томоғимдан ўтган ҳар томчи сувда, Рақамлар акс этар ҳисобин жамлаб, Сўнг қоришиб кетар оби дийдам-ла Шунчаки, Малолим келмасин ҳеч кимга дедим, Уволим келмасин ҳеч кимга дедим, Истагим топ-тоза авлод ўстириш, Умидим буроқ эди. Бироқ энди... Жаннат оёғимнинг остидалиги Бошидан сўроқ эди. ___ @Nozima_Habibullayeva P.s: Kecha ma'ruzaga shu she'rni olganimda, ohangidan "voh" dedim. Mast bo"ldim. Taqdimot payti o'qib yana bir bor sel bo'ldim. O'qigan she'rlarim ichida ohangida sel bo'lib oqadigani shu edi. Kechga kelib, yana shu ohang xumor qildi-da. Qayta topib o'qidim. To'ymadim. Keyin Nozimaning boshqa she'rlarini qiroat etdim. Nozimaning ilk kitobi chiqqanida xonadoshim bilan birga ovoz chiqarib o'qigandik - yillar narisida. O'shanda xonadoshim "Nozima kompozitor-da, darrov bilinadi. Uning she'ri tayyor musiqa" degandi. Ha, agar she'r bu avvalo ohang deydigan bo'lsak, hozirgi yosh shoirlar ichida Nozima uloqni ilib ketadi. Ohangning bunaqa garmonik ritmini undan boshqa shoirda topmadim. She'r degani, dard deganiyam shunaqa shirin musiqaviy bo'ladimi?! Xuddi Chaykovskiy asarlaridek... Aytgancha, Nozimaning yangi kitobi "Izlam" ning ikkinchi faslida chiqdi. "Nafas" nomida. O'qing, yomg'ir nafasidek sipqorasiz bu she'rlarni.
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily