View in Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шоира Нозима Ҳабибуллаеванинг шеърини Эркин Бозоров ижросида эшитиб, этим жимирлади. Шеър оиласини боқиш ташвишида мусофирликда юрган оталар ҳақида ёзилган. Инстаграмда Эркин Бозоров саҳифасида бир киши шундай коммент қолдирибди: “Ватан ҳам майли, фарзандлари унутмасин оталарини”… *** …“Мусаффо” кунларнинг бирида Отам мусофирга кетган маҳали, Укам билан “сариқ” бўлгандик ёмон. Дўхтирга, дорига пул йўқ шекилли Жўҳори попугин қайнатиб бергач Кўйимизга боқиб, Сизнингда рангингиз бўлганди сомон. Сариқ рангни шундай англайман ҳамон. Отам ватанини севарди жуда. Унутмаслик учун уни сафарда Баҳор ифорини кўтариб бошга Дўпписин остида кетди авайлаб. Тўрт фасл ортидан қайтди саҳарда Оппоқ дўппи бўлиб сочлари... Бошидан, кўнглидан не ўтса ўтди. Чизмай қўйди, чалмай қўйди, айтмай қўйди... Сўнг алам устида айтдим, онажон: Отамни ватани унутди! Соғинч шеърлар ёздим қучиб рубобни, Укам қўшиқ айтди отамнинг овозида. Отам дала чопди, Сиз орзу ёпдингиз. Қамаша бошлади дунёнинг ранги. Ишончим – рубобнинг торлари эди. Шунда ҳам чаляпман дилда борини. Аммо, Келажак кўзига тик боқай деса Ватан унутмасин Оталарини!
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily