View in Telegram
​​20 июль — Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, таниқли адиб Эшқобил Шукур туғилган кун. ОЛТИН БЕШИК ҚЎНҒИРОҒИ Эшқобилнинг шеърлари Олтин бешикнинг қўнғироғига ўхшайди. Одамни бирдан ўзига жалб этади. Унинг “Камбағалнинг шодлиги” деган бир шеъри бор. Ниҳоятда ўзбекона шеър. Лекин бошқаларда учрамайдиган шеър. Унинг шеърларида доимо баландлик бор. Мен Эшқобилнинг бир шеърини жуда яхши кўриб ўқиб юраман. Бу шеър шундай: Бир парча нон бўлмас балки сўзимиз, Валекин ошиқмиз, ошиқмиз. Бир қултум сув бўлмас балки кўзимиз, Валекин ошиқмиз, ошиқмиз. Хаёл ва ҳижрондир нону тузимиз Воҳ, бул кун ошиқмиз, ошиқмиз. Нетонг кўнгил бўлди ризқу рўзимиз Эртан ҳам ошиқмиз, ошиқмиз, Йўқ бўлиб кетсак-да, тамом ўзимиз, Сўнг яна ошиқмиз, ошиқмиз. Бу эҳтимол Нажмиддин Кубронинг давомидир. Донишманд айтади-ку, биз бошловчи эмас, давомчилармиз деб. Бу тасаввуру тафаккурнинг ва донишмандликнинг давомидир. Ҳалима Худойбердиева, Ўзбекистон халқ шоири (2003 йил) @nodir_jonuzoq
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily