View in Telegram
✏️Байрам муборак бўлсин азиз ва қадрли ҳамкасблар! *** Шоирлик деган касб йўқдир дунёда, Ҳеч кимга “Шоир” деб берилмас диплом. Юрагинг ёришиб кетар зиёдан, Туйқус шеър ёзилса – Йўқласа илҳом. Ва лекин тириклик урҳоси аро Сен ҳам эл қатори койитгайсан жон. Не бахтки, жонингга киргайдир оро – Газета, радио, ойнаи жаҳон... Сўз ва тасвир излаб, Ёруғ ниятда Мавзулар измида чопгайсан зир-зир: Ишлайсан тер тўкиб таҳририятда, Касбинг аниқ – мухбир ва ё муҳаррир. Ёзасан, Шеърингни овутиб тунлар, Кундуз қулоқ тутиб давринг сасига. Кўксингдан ечилгай чигал тугунлар – Тўй қилсанг гонорар жамланмасига... Улкан Таҳририят асли бу – ВАТАН, Оламга йўллаган ҳар сўзи эзгу. Балки шоир дея олмас мени тан, Мухбирим, деса, бас – саодатим шу! Ахир, шоирлик бу – касб эмас, илло, Ҳеч кимга “Шоир” деб берилмас ҳужжат. Ҳилол йўнган ойдин қаламим ила Элга хизмат қилсам, мен учун шу – бахт. Ўкинманг, дўстларим, Ёзмасангиз ҳам, Сафда турганларнинг собит бирисиз. Юрт юкин елкага олганингиз дам, Шубҳасиз, шу элнинг муҳарририсиз. Неки хато бўлса – қилгайсиз таҳрир, Тузатгайсиз – неки бўлса гар ғализ. Давр китобини ёзяпмиз, ахир, Шу халқнинг ишонган муҳаррири – биз! Қоғозга тушаркан кўнгил учқуни, Экранлар ёришиб, зиёга тўлгай. Демак, ҳар кунимиз – Матбуот куни, Демак, ҳар кунимиз муборак бўлгай! Нодир ЖОНУЗОҚ. @mujdauz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily