View in Telegram
ҚИЗИМ Дада, дейсан такрор ва такрор, Эркагинам, жоним, шўх қизим. Қандай маза сенинг даданг бор, Менинг эса дадам йўқ, қизим. Отасизлик хўп оғир экан, Жон-жонимга санчилар тикан. Мендан рози бўлдилармикан? Булар савол эмас, ўқ, қизим. Жон бўғзимга тиқилиб турар, Етмиш марта йиқилиб, турар. Фақат менга тикилиб турар - Армонларнинг кўзи лўқ, қизим. Тақдир дея, демагайман "ғинг" Лек бир дардим бўлади минг-минг. Мен шўрликка аччиқ қисматнинг Қилганлари доим дўқ, қизим. Соғинч ғамга аламни улар, Тиғ панжаси юрагим тилар, Ўлганимнинг кунидан кулар Бу кўз, аммо бағрим чўғ, қизим. Мен дадангман - дадамдан нишон, Дадам - шараф, дадажоним - шон. Тушадилар жаннатга, ишон, Бундан жуда кўнглим тўқ, қизим. "Дада" дейсан такрор ва такрор, Эркагинам, жоним, шўх қизим. Қандай маза сенга - даданг бор! Менинг эса дадам йўқ, қизим. 2022 йил 17 июнь жумъа, соат 09:15 https://t.center/Botirjon_Ergashev
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily