View in Telegram
​​ФИТРАТ ҲАҚИДА (Мутал Бурҳонов хотираларидан) "Фитрат ўрта бўй, тўладан келган, гўштдор бурни остидаги тақасимон мўйлови ўзига ярашган, сочи тўкилиб, бошининг ёнлари ва орқа томонида қолган, шунинг учун пешонаси ҳаддан ташқари кенг кўринадиган одам эди... Фитрат тажангроқ бўлса ҳамки, фикри тез ишлайдиган ҳозиржавоб одам эди. Зарур бўлғанда, бир лаҳзада керакли жавобни айтиб, ҳарифини мот қилар экан. Бир куни бир талаба Фитратга мурожаат қилибди: «Домилажон! Мен сизнинг хатойингизни топдим!» «Хўш-хўш, — дептилар домла. — Қандай хато экан?» «Фалон мақолангизда «га» дейиш ўрнига «да» деб ишлатибсиз». Фитрат дарҳол жавоб берипти: «Эй, мулла! Менинг ўрнимда сиз бўлганингизда «да» тугул, «ба» деб ёзар эдингиз»... Фитрат устоз сифатида ўта талабчан эди. Гапирган гапингиз, қилган ишингиз, ёзган асарингиз дидига ўтирмаса, ҳеч аяб ўтирмасди. Кимлигингизга қарамай, кўнглидаги гапни рўй-рост юзингизга айтиб соларди... Фитрат ғоят нуфузли, қисқа муддат ичида одамлар ўртасида иззат-икром қозона оладиган, шоир сифатида ҳам, олим оифатида ҳам эътибори баланд одам эди... Аниқ эсимда йўқ— 1939 йилмиди ёхуд бироз кейинроқми — ҳар қалай, Лоҳутий билан кўришиб, анча суҳбатлашиб, ўтириб қолдик. Гап айланиб Фитратга келди. Шунда Лоҳутий бир воқеани айтиб берди: «Ҳа, Фитрат «халқ душмани»ку-я, лекин зўр шоир-да! Бир куни мен нима муносабат биландир унга шеърий мактуб ёздим. Кейин унинг жавобини кута бошладим. Ҳадеганда Фитратдан жавоб келавермади. Кута-кута, тоқатим тоқ бўлиб, энди жаҳл отига қамчи урабошлаган эдим, почтачи мактуб келтириб қолди. Фитратдан. У ҳам шеърда ёзипти. О, ана шеъру ана — санъат! Ўқиб чиқиб лол қолдим. Йўқ, шоир мен эмас эканман, «халқ душмани» бўлса ҳам Фитрат шоир экан!» Айтиш керакки, Абулқосим Лоҳутий ҳазилакам шоир эмас эди... 1934 йилдан кейин, Фитрат ҳақида биронта ижобий гап айтиш хатардан холи эмасди. Юқоридаги гапни айтишга Лоҳутийни ҳеч нарса мажбур қилгани йўқ. Шунга қарамай, Фитратнинг шоирлигига бу даражада баҳо берган экан, Лоҳутий завқ-шавқини ичига сиғдиролмаган, ҳақиқатни айтиб, юрагини бўшатиб олишга эҳтиёж сезган..." Озод Шарафуддинов ёзиб олган. @nodir_ijod
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily