#ибрат
ОНАЛАР ҲАҚИДА▪️Ҳадяни аввал онага, сўнг отага берилиши маҳбубдир.
▪️ Ҳаёт бўлсалар ҳам, вафот топиб кетган бўлсалар ҳам уларнинг ҳақларига доимо дуода бўлмоқ зарур.
▪️ Оналарнинг юзларига тушган ажинлар, қўлларининг қадоқлари — сен ва ака-укаларинг, опа-сингилларинг сабабли эканлигини билгин!
▪️ Сенга берган оқ сути лутфу хурсандлик биландир, аммо сенинг унга берган таоминг баъзида миннатли ва озорлидир. Шунинг учун берган ҳар-бир луқманг лутфли бўлиши учун камтарин бўл, камтарин бўл!
▪️ Унга сен ҳар куни кўриниш бер, чунки унинг сени кўриши сенинг унга минглаган хум тиллолар туҳфа қилганингдан ортиқроқдир.
▪️ Ҳайит кунлари бағрингга босиб, уни қучгин! У сени ҳар куни қучиб, бўйларингдан тўйиб-тўйиб завқ олганини эсингдан чиқарма!Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда:@nishondagi_gaplar_tegadi