View in Telegram
#сарказм Кунига "юқоридан" келадиган жадвалларни тўлдириб, жонидан ўтиб кетадиганлар учун махсус, бошқалар учун эса лирик чекиниш... Яна янги жадвал келди Шу ой роса чарчадим, Жадвал қилиб тинмадим. Хали чиқмай чарчoғим, Яна янги жадвал келди. Тугамаганди ҳали аввалгиси, Сал бошқачароқ бу галгиси. Қўл титрайди асаб белгиси, Яна янги жадвал келди. Дўқ уришар "қарамайсанми — хато!, Ишласанг бўлмайдими бехато!", Ишонинг, тушимизда ҳам, ҳатто, Яна янги жадвал келди. Телеграмга қарашга юрак безор, Қара дейди ҳар соатда бир бор. Қарасанг, телеграмдаям аниқ бор, Яна янги жадвал келди. Эй дўстим, куйинма сен бунча, Умр ўтар жадвал тўлгунча, Ҳатто, шу шеъринг ҳам битгунча Яна янги жадвал келди. ©️ Шоир Шармандий Нишонига тегадиган гаплар фақат бизда: @nishondagi_gaplar_tegadi
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily