Ўзбекистонда 6−12 январь кунлари об-ҳаво қандай бўлади?
Ўзбекистонда жорий ҳафта боши илиқроқ, ўрталари булутли ва совуқ (баъзи вилоятларда қор), охирида эса ҳарорат аста кўтарилиб, қуруқ бўлиши кутилмоқда. 8 январга ўтар кечаси Тошкент, Сирдарё, Жиззах, Самарқанд вилоятларида
қор ёғиши, ҳарорат тунда
-10 даражагача пасайиши
мумкин.
Жума, шанба ва якшанба кунлари ҳарорат фонида аста-секин сезиларли ўсиш кузатилади. Ушбу кунлари ёғингарчиликсиз об-ҳаво муҳити кузатилади. Дам олиш кунлари эса кундуз куни анча юқори ҳарорат кутилади.
Telegram |
YouTube