Алкоголь саратонга олиб келади
АҚШнинг бош жарроҳи Вивек Мёрти
спиртли ичимликлар туридан қатъи назар саратоннинг етти тури билан боғлиқлигини кўрсатган янги тадқиқотлар натижаларини эътиборга олишга
чақирмоқда. Унинг айтишича,
алкоголь тамаки ва семизликдан кейин саратоннинг олдини олиш мумкин бўлган учинчи энг кенг тарқалган сабабдир.
Мёртининг фикрича, спиртли ичимликлар саратонни келтириб чиқариши ҳақидаги огоҳлантириш сигарет қутилари каби
этикеткада бўлиши керак. Таъкидланишича, аксарият америкаликлар фақатгина АҚШнинг ўзида ҳар йили
100 000 саратон ҳолатига ва
20 000 ўлимга сабаб бўладиган бу хавфдан бехабар. Бу рақам алкоголь билан боғлиқ ЙТҲлари натижасида юз берадиган
13 500 дан ортиқ ўлимдан ҳам кўпроқдир.
Telegram |
YouTube