Аҳоли бандлигини таъминлашга қаратилган
“маҳалла лойиҳаси” дастури доирасида ажратиладиган
1 миллиард доллар кредит ресурслари банклар ва ҳудудлар кесимида
тақсимланди. Лойиҳа ишлаб чиқиш, кредит ажратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича туман банки раҳбарига ойма-ой самарадорлик кўрсаткичи қўйилди.
Энди
Марказий банк раиси ва
унинг ўринбосарлари ҳудудларга чиқиб, жойлардаги банк филиалларининг маҳаллалардаги ишини янгича ёндашув асосида ташкил қилади.
2025 йил 1 февралга қадар туман банклари филиалларида
маҳаллабай ишлаш бўлимлари ташкил этилиб, уларга
“маҳалла банкирлари” тайинланади. Шунингдек, ҳар бир маҳаллада улар билан бирга ишлайдиган “ёрдамчи-агентлар” танлаб олинади.
Ҳудудий банклар ҳамда туман ҳокимлари аҳолини тайёр бизнес лойиҳалари билан таништириб боради, уларни амалга ошириш кўникмалари ўргатилади.
“
online-mahalla.uz”, “
bank-kredit.uz” ва “
soliq.uz”
ахборот тизимлари интеграция қилиниб, масъулларга юклатилган вазифалар ижроси кунлик таҳлил қилиб борилади. Фаолияти қониқарсиз бўлган раҳбарларга чора кўрилади.
Telegram |
YouTube