2025 йилда ўз кўзингиз билан кўришга арзийдиган етти осмон ҳодисаси
Кириб келган 2025 йилда профессионал астрономлар оддий ҳаваскорларга юлдузли осмонда бир қатор таъсирли осмон ҳодисаларини кузатишни ваъда қилмоқдалар:
➖ Квадрантидлар метеор оқими. Бу ҳар йили сайёрамизни "ёғдирувчи" энг кучли оқимлардан биридир. У
3 ёки
4 январда ўзининг энг юқори нуқтасига етади, шундан сўнг пасая бошлайди. Энг юқори фаоллик пайтида бир соат давомида
120 тагача метеорни кўриш мумкин.
➖ Қуёш тутилиши. Бу ҳодиса
29 март куни,
Қуёш,
Ой ва
Ер бир чизиққа тизилганда содир бўлади. Тўлиқ тутилиш фақат Канаданинг жануби-шарқида истиқомат қилувчилар учун кузатилади — қолган ҳудудларда у энг кўпи билан қисман бўлади ёки умуман сезилмайди.
➖ Тўлиқ Ой тутилиши.
7 сентябрь куни содир бўлади,
Ўзбекистоннинг деярли барча ҳудудларида тўлиқ бўлиб, узоқ вақт давом этади.
➖ Суперойлар. 2025 йилда уларнинг учтаси кузатилади: Овчи Ойи (
7 октябрь), Қундуз Ойи (
5 ноябрь) ва Совуқ Ой (
4 декабрь).
➖ Шимол ёғдулари. Қуёшнинг
11 йиллик фаоллик
даври ўзининг энг юқори нуқтасига етгани сабабли, келгуси
12 ой давомида ёғдуларни 2024 йилга нисбатан анча тез-тез кузатиш имкони бўлади.
Telegram |
YouTube