View in Telegram
Шавкат Мирзиёев касалликларни эрта аниқлаш ва самарали даволашга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Даволашдаги энг катта муаммо – касалликнинг кеч юзага чиқиши. Шу боис президент ташаббуси билан Қашқадарёда, тажриба тариқасида, онкология бўйича ҳар бир эрта аниқланган ҳолат учун тиббиёт бригадаларига 2 миллион сўмдан мукофот бериш жорий қилинди. Натижада оилавий шифокорлар ўз маҳалласидаги 51 нафар аёл ва болаларда шундай белгиларни аниқлади. Бунинг учун 102 миллион сўм мукофот пули берилиб, кеч босқичда сарфланадиган 8 миллиард сўм маблағ тежалган. Таҳлилларга кўра, жами онкологик касалликларнинг ўртача 20-25 фоизи аёллардаги кўкрак бези ва бачадон саратонига тўғри келади. Шу боис бу борада скринингларни кенгайтириш ва уларнинг реестрини юритиш режалаштирилмоқда. Яна бир таклифга кўра, донорларни қўллаб-қувватлаш кенгайтирилади. Жумладан, “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони олганларга бир йўла бериладиган пул мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорини 5 бараваридан 15 бараваригача оширилади. Уларга жамоат транспортидан бепул фойдаланиш ҳуқуқи берилади, давлат сиҳатгоҳларида даволаниш навбатсиз бўлади. Ушбу янги тизим келгуси йил 1 январдан жорий қилиниши белгиланди. Telegram | YouTube
Telegram Center
Telegram Center
Channel