View in Telegram
​​Президент Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрида ўтаётган БМТнинг Бутунжаҳон иқлим саммитида (COP29) ташкил этилган Ўзбекистон Миллий павильони билан танишди Павильон Ўзбекистоннинг ноёб маданий мероси ҳамда экология ва иқлим масалаларига барқарор ёндашувларини намойиш этишга мўлжалланган. Унинг "Ички барқарорлик" деб номланган меъморий концепцияси инсоннинг табиат билан уйғунлигини ва оилавий қадриятларни ифодаловчи анъанавий ўзбек ҳовлисига асосланган. Саммит кунларида бу ерда Оролбўйи минтақасининг ижтимоий-экологик муаммоларини ҳал этиш, "яшил" иқтисодиётни ривожлантириш, қайта тикланувчи энергия манбаларини ва сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ҳамда биохилма-хилликни асрашга бағишланган 20 дан ортиқ қўшимча тадбир ўтказилиши режалаштирилган. Telegram | YouTube
Telegram Center
Telegram Center
Channel