View in Telegram
​​Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш бўйича ўтказилган йиғилишдан: Келгуси йилда канал ва ариқларни бетонлашга 800 млрд сўм ажратилади. Ҳокимлар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш вазифаси қўйилди. 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлади. Қорақалпоғистонда мавжуд лазерли текисланган ернинг ҳар гектарига 1 миллион сўмдан субсидия бериш тизими энди Хоразмда ҳам жорий этилади. Келгуси йилда сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди. Мутасаддиларга 10 та сел сув омбори қуриш ишларини бошлаш топширилди. Telegram | YouTube
Telegram Center
Telegram Center
Channel