Ўзбекистонда фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамаси қарори билан
фуқаролар сақлаши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати
тасдиқланди. Рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонлар Экология вазирлигининг рухсатномалари асосида белгиланган тартибда юридик шахслар томонидан ташкил этилган
ҳайвонот боғларида ва (ёки)
питомникларда сақланиши мумкин.
❗️ Шунингдек,
давлат ва кўчма циркларда (шапито)
ёввойи ҳайвонларни сақлаш ва улардан цирк томошалари учун фойдаланиш тақиқланди.
Telegram |
YouTube