Битта шахс номига расмийлаштириладиган пластик карталар сони чекланади
Ўзбекистон Марказий банки ишлаб чиққан вақтинчалик тартибга кўра ҳар бир жисмоний шахс учун карталар сони битта банкда 5 тагача, барча банкларда 20 тагача миқдорида чекланади.
Мазкур тартиб 2025 йилнинг 1 январидан 31 декабрига қадар амал қилади. Шунингдек, 12 ой давомида ҳеч қандай амалиёт бажарилмаган банк карталари ҳам блокланади.
@nasafnewsuz расмий саҳифаси