View in Telegram
Камбағалликдан фаровонлик сари: лойиҳалар ва бўш иш ўринлари ярмаркаси Бугун вилоят Маданият марказида Давлатобод туман ҳокимлиги, туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими ҳамда Бизнесни ривожлантириш банки ҳамкорлигида "Лойиҳалар ярмаркаси" ва "Бўш иш ўринлари ярмаркаси" ўтказилди. Ушбу тадбирда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, вилоят марказий банки, Бизнесни ривожлантириш банки ва тижорат банклари вакиллари иштирок этишди. Тадбир доирасида Бизнесни ривожлантириш банки 20 га яқин лойиҳа пакетини тақдим этди. Шунингдек, вилоятдаги 10 га яқин тижорат банклари ўз хизмат ва лойиҳалари билан қатнашди. Ярмаркада тумандаги 10 дан ортиқ йирик корхоналар 800 га яқин бўш иш ўринлари билан иштирок этди. Шунингдек, 15 га яқин ўқув марказлари касб-ҳунар ўргатиш бўйича таклифларини намойиш этишди. Ярмарка давомида 40 нафар ишсиз фуқаро иш билан таъминланди. Шунингдек, 25 нафар ишсиз касб-ҳунар марказларига йўлланма олиб, касбий кўникмаларга эга бўлиш имкониятига эга бўлди. Шунингдек тумандаги 10 та йирик корхоналардаги: "Fazman tekstil" МЧЖ – 110 та, "Tekistil libos" МЧЖ – 190 та,"Tekstil pro group" МЧЖ – 30 та, "Santex dizayn" МЧЖ – 25 та,"Ideal tekstil Orzu" МЧЖ – 80 та, "Saodat sanoat servis" МЧЖ – 70 та, "Nafis teks" МЧЖ – 42 та, "Aisha home tekstil" МЧЖ – 30 та иш ўринлари борлиги эълон қилиниб, бугунги тадбир аҳолининг бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалий қадамлардан бири сифатида алоҳида аҳамиятга эга бўлди. Давлатобод тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily