НАМАНГАН ТЎҚИМАЧИЛИК САНОАТИ ИНСТИТУТИДА “ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ” ЎТКАЗИЛДИ
Таълим ҳамда тажриба алмашинув мақсадида олий таълим даргоҳига ташриф буюрган мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исаков бошчилигидаги вакиллар ўзаро ҳамкорлик, замонавий таълим интеграцияси ҳамда келгусида амалга ошириладиган устувор масалалар доирасида мулоқот ўтказдилар. Барча туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиқлари, бир қатор мактаб ва мактабгача таълим директорларига институтнинг таълим йўналишлари ва имкониятлари ҳақида маълумот берилиб, талабалар томонидан амалга оширилаётган инновацион лойиҳалар ҳамда технологиялар намойиш этилди. Ҳамкорлик доирасидаги масалалар юзасидан фикр алмашиниб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
Наманган вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати