#ЖАРАЁН
«Ахсикент» археологик ёдгорлигига олиб борувчи йўллар реконструкция қилинмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 12-декабрдаги «2024—2026-йилларда Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги ПҚ-404-сонли қарори ижросини таъминлаш борасида Наманган туман Йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан давлат аҳамиятидаги 4Р 120 «Исковот. қ–Косонсой. ш–Тўрақўрғон. ш–Жомашуй. ш–Сойбўйи. қ.–А 373 а/й» автомобил йўлининг Тўрақўрғон туман ҳудудида жойлашган «Ахсикент» археологик ёдгорлигига олиб борувчи қисмида реконструкция ишлари давом этмоқда.
Хусусан, мазкур йўлнинг 44–62-километрлари оралиғида айни пайтда йўлнинг қатнов қисмини кенгайтириш, пиёдалар учун хавфсиз йўлак қуриш ҳамда сув қочириш тизимини янгилаш учун лоток ётқизиш ишлари амалга оширилмоқда.
Наманган вилояти Автомобиль йўллари бош бошқармаси Ахборот хизмати