Энг кам ва энг кўп ўртача ойлик иш ҳақи қайси вилоятларда?
Статистика агентлиги маълумотига кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда ўртача номинал (солиқ ва бошқа тўловларни ўзи ичига олган) ойлик иш ҳақи 5 млн 357 минг сўмни ташкил этди. Ҳисоб-китобларда қишлоқ хўжалиги ва кичик тадбиркорлик субъектлари иш ҳақлари инобатга олинмаган. Акс ҳолда бу рақамлар сезиларли пасайиши мумкин эди.
Ўтган йил январь–декабрь ойларида ҳудудлар бўйича ўртача ойлик иш ҳақининг энг юқори кўрсаткичи Тошкент шаҳрида кузатилган — 9,1 млн сўм. Кейинги ўринларда Навоий (6,7 млн сўм), Тошкент (5,1 млн сўм), Андижон (4,6 млн сўм) ҳамда Бухоро (4, 3 млн сўм) вилоятлари қайд этилган.
Энг кам ўртача иш ҳақи Қашқадарё (3,8 млн сўм), Сурхондарё (3,8 млн сўм) ва Наманган (3,9 млн сўм) вилоятларида кузатилган.
Наманганликларга обуна бўлинг:
TELEGRAM |
INSTAGRAM |
YOUTUBE