View in Telegram
​​Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради. Ибн Қоййим роҳимаҳуллоҳ дедилар: "Банда жаннатга фақат поклангандан кейингина киради. Бу покланиш  дунё ҳовлисида тўрт нарса билан бўлади: 1 - Тавба; 2 - Истиғфор; 3 - Ёмонликни ўчирувчи яхшиликлар; 4 - Каффорат бўладиган мусибатлар. Агар бу тўртаси уни покланиб, гуноҳлардан халос бўлишига етмаса, Барзах ҳаётидаги уч нарса билан покланади: 1 - Иймон аҳлининг унга жаноза ўқиб, унинг гуноҳларини кечирилиши, шафоат қииинишини сўраб дуо қилишлари; 2 - Қабр фитнаси; 3 - Муслим биродарлари унга ўз солиҳ амалларини ҳадя қилишлари. Агар бу учтаси ҳам унинг покланишига етмаса, уч ўринда у покланади: 1 - Қиёмат қўрқинчи ва унинг даҳшати; 2 - Шафоатчиларнинг шафоати; 3 - Аллоҳ азза ва жаллнинг авф қилиши. Агар булар ҳам покланишига етмаса, дўзах олови уни гуноҳлардан тоблайди. Ва шу унга покланиш бўлади. У дўзахда ўз гуноҳларининг кўп - озлиги, шиддат ва заъфига қараб бўлади. Ундаги гуноҳлар чиқиб кетса, у пок, гуноҳсизга айланади. Ва дўзахдан чиқарилиб, жаннатга киргизилади. «Мадориж ус - Соликийн»: (1/463) 𝐌𝐔𝐙_𝐃𝐀𝐋𝐈𝐅𝐀𝐀 | 𝐓𝐄𝐋𝐄𝐆𝐑𝐀𝐌
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily