View in Telegram
Оятлар ўхшаш, аммо хулоса... Бир-бирига ўхшаш икки оят, лекин Аллоҳ таоло уларни икки хил хулоса билан якунлаган: 1. "Агар Аллоҳнинг неъматларини санашга уринсангиз, уларни санаб тугата олмайсиз. Албатта, инсон зулмкор ва ношукрдир" (Иброҳим сураси, 34-оят). 2. "Агар Аллоҳнинг неъматларини санашга уринсангиз, уларни санаб тугата олмайсиз. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва марҳаматлидир" (Наҳл сураси, 18-оят). Биринчи оят инсоннинг Аллоҳга муносабати билан тугатилган! Иккинчи оят эса, Аллоҳнинг бандага муносабати билан ниҳоясига етган! Аллоҳ таоло нақадар Буюк Зот! Инсон эса нақадар ожиз мавжудот. Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily