View in Telegram
👉Йигитларга эслатма! Шариатимизга кўра, эр аёлини нафақа (таом, кийим, маскан) билан таъминлаши вожиб ҳисобланади. Баъзи уламолар унга аёлнинг дори-дармони, аёл хизматчисининг хаққи, хушбўйликнинг пули, тозалик воситаларини ҳам қўшишган. Нафақанинг миқдорини белгилашда эр-хотиннинг ҳолати эътиборга олинади. Шу боис оила қурмоқчи бўлган йигитларимиз касб-ҳунар қилиши, мустақил равишда аёлини нафақа билан таъминлай олиши керак. * * * Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламдан: “Зиммамизда хотинларимизнинг қандай ҳақлари бор?” – деб сўрашганда У зот алайҳиссаллам: “Еганингизда уни ҳам едирмоғингиз, кийганингизда кийдирмоғингиз, юзига урмаслик, қабиҳ сўзлар билан ҳақорат қилмаслик, аразлашганда уйдан чиқмаган ҳолда фақат ўринни бошқа қилиб ётмоқлик”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти). Манба: MuslimShosh
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily