14. Бадназарлик баракани кетказади.Бадназарлик инсоннинг ҳаётидан, ризқидан, вақтидан баракани кўтаради. Кичик-кичик ишлар катта муаммоларга айланади. Қайси ишни бошласа, минг ҳаракат қилмасин, чала қолиб кетади. Сиртдан қараганда, иш бўладигандек кўринади. Лекин бўлиб-бўлиб тўхтаб қолади, кейин маҳзунлик ва пушаймонлик келади. Кимдир нимадир қилган, йўлимни сеҳр билан қулфлаган, деб ўйлайди. Ваҳоланки, нафсининг нопоклиги сабабидан мусибатга мубтало бўлган бўлади. Бир вақтлар одамлар тупроқни қўлга олса, у тилло бўлиб кетар эди, ҳозир эса тиллони қўлга олсанг, турпоққа айланиб кетади, дея ўз тиллари ила иқрор бўладилар. Ҳолбуки, бадназарлик сабабидан инсоннинг ҳаётидан барака кўтарилиб кетади.
"Бадназарлик ва зинодан сақланиш" китобидан 15-бет.Таржимон Абдулқайюм Комил. Дин ишлари бўйича қўмитанинг 24.06.2021 йилдаги
03-07/4033 рақамли хулосаcи асосида тайёрланди.@muttaqiyuz