View in Telegram
*** Сиз кетгач... мени ҳам олиб кетдингиз, Соядек эргашиб боравердим жим. Сиз кетгач... шу ерда қолиб кетдингиз – Кўнглимга қўшилиб йиғладик сим-сим. Сиз кетгач, хонамга кириб келди куз, Бир қўлида ҳасрат, бирида ҳадик. Бағримга бош қўйди демайин бир сўз, Биз шундай яшадик – туриб тик. Сиз кетгач, ўзимни саволга солдим, Шифтда юриб ҳамон жавоб кутяпман. Сиз кетгач, бошимни тополмай қолдим, Гуноҳга ботмоқ-чун рўза тутяпман. Сиз кетгач, исмимни унутиб қўйдим, Хотиримда қолди фақат бир исм. Сиз кетгач, гумоннинг кўзларин ўйдим, Ишончга ўт қўйдим, у – кул бир қисм. Сиз кетгач, кетмоқдан ўзга чора йўқ, Сиз кетгач, қолмоққа изн бермайсиз. Ёдимда қолгани бир гул, бир чеҳра, Сиз эса менга бир исм бермайсиз. Воҳид ЛУҚМОН. @mujdauz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily