View in Telegram
*** 🍀Қишлоқ деганлари мана шу, жўра, Бизнинг тор кўнгилга кенглик қилади. Шаҳарда ўзингдан ўзга бегона, Бунда эл бир ёқа-енглик қилади. Орзиқиб кетар дил осудаликдан, Ҳар саҳар тонг ели жунжитар этни. Кўзингни очмасдан очилар кўнглинг, Қуёшқиз нурчўпла қитиқлар бетни. Иссиқ оғуш борми, ўзинг айт ахир, Гулпахта солинган кўрпадан кўра. Бадбин хаёллар йўқ, ўйлар йўқ тахир, Қишлоқ деганлари мана шу, жўра. Сену менга ўхшаш шоирваччалар, Шаҳар ҳавосига тўлгач димоғи, Ташбеҳлар ахтариб қишлоққа келар, Қишлоқ ташбеҳларсиз яланғоч чоғи. Бунда ҳаловат кам, кўпроқдир ташвиш, Бунда тўрт фаслнинг номи биттадир. Бунда орзулар ҳам, армонлар ҳам – иш, Бунда кун ботганда ишинг битадир. Қайга, деб сўрасанг, далага дерлар, Қайдан, деб сўрасанг дерлар даладан. Уларнинг бори – ер, ори – ер, жўра, Ризқ терар аёллар, эрлар даладан. Шукур, дер қайнаса қора қозони, Қора нонига ҳам шукур қилади. Меҳмон келиб қолса борини бериб, «Камига узр», деб синиқ кулади. Ҳеч кимдан ҳеч нима тиламас қишлоқ, Одамлар не кутса, кутар Худодан. Аммо сену мендек шоирлар кўпроқ Ёруғлик кутишар мадҳу санодан. Воҳид ЛУҚМОН. @mujdauz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily