***
Юз йил юрагимиз ўтларда ёнди,
Қақнусдай тирилди қайта ва қайта.
Юз йил азобларга солдик бу жонни,
Унсиз шивирладик бир гапни айта:
Ҳаргиз мен учунсиз, ҳар дам мен учун...*
Сизни топиш учун ахтардим узоқ,
Сизга етмоқ учун узоқ йўл юрдим.
Юз йилки юрагим ҳилпирар – байроқ,
Юз йилда юз тилда битта сўз қурдим:
Ҳаргиз мен учунсиз, ҳар дам мен учун...
Воҳид Луқмон.
*"Вале, сиз учунман – ёлғиз сиз учунман" - Абдували Қутбиддин.
@mujdauz.