Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Россияга
учта шарт қўйибди. Биринчидан, Россия Озарбайжондан узр сўрасин, дебди. Иккинчидан, Озарбайжон самолётининг ҳалокатида айбдор россияликлар жазолансин, дебди. Учинчидан, етказилган зарар учун Озарбайжон давлатига, жабрланган йўловчи ва экипаж аъзоларига Россия товон пули тўласин, дебди. Бу уч шартнинг биринчиси
кеча бажарилди, қолгалари ҳам бажарилади, деб умид қиламиз, дебди Озарбайжон президенти. Илҳом Алиевга қойил. МДҲ маконида Россияга талаб, шарт қўя оладиган президентлар ҳали ҳам борлигини кўрсатиб қўйганига раҳмат. Ҳар ҳолда, у битта урушни бошлаб, унда қисқа муддатда ғалаба қозонишни эплай олган одам-да.