View in Telegram
Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 8 ноябрь куни ўтказилган биржа савдолари натижаларига кўра, суюлтирилган газ нархи ноябрь ойининг бошига нисбатан 14 фоизга пасайиб, бир тоннаси учун 8 млн 724 минг сўм (бир литр учун ўртача 5 520 сўм)ни ташкил этди. Бу – биржада суюлтирилган газ нархи сентябрь ойида қайд этилган ўртача нарх (бир тоннаси учун 8 млн 800 минг сўм)дан ҳам паст даражага тушганлигини англатади, дея хабар бермоқда Республика товар-хом ашё биржаси. Сўнги кунларда биржага қўйилаётган суюлтирилган газнинг ҳажми ҳам ошиб боряпти. Хусусан, октябрь ойида биржа савдоларига бир кунда ўртача 1 500 тонна суюлтирилган газ қўйилган бўлса, ноябрь ойининг ўтган даврида ушбу кўрсаткич 2 000 тоннагача етган, яъни ўртача 25 фоизга ўсган. Шу билан бирга, биржа савдоларига қўйилаётган Аи-80 маркали бензин ҳажми ҳам ортиши кутилмоқда. Манба | Реклама
Telegram Center
Telegram Center
Channel