View in Telegram
Юнусободда Ўқитувчилар деган кўча бор, ёнида яна уч-тўртта “укаси” (тор кўчалари) ҳам бор. Ўша ердан видеолар юборишибди. Бугунги ёмғирдан кейин кўчаларда юриб бўлмай қолибди – ҳаммаёқ сув, лой. Пиёда тугул мошина ҳам юролмаяпти, деб ёзишибди. Шаҳардаги шу Ўқитувчилар кўчасига ўхшаш бошқа кўчаларида ҳам аҳвол ҳозир шунақа бўлса керак. Қачон бу қуриш-бузиш ишларимиз ҳар қандай об-ҳаво шароитида ҳам одамларга зиён етказмайдиган тарзда қилинадиган бўларкин, қизиқ.
Telegram Center
Telegram Center
Channel