Шу
интервью чиққанига беш йил бўлибди (ўшанда шу суҳбатларни уюштиргани учун
Кирилл Альтманга раҳмат). Унда: “Беш йилдан кейинги Ўзбекистонни қандай тасаввур қиласан?”, деган савол ҳам берилганди. Умумий ҳолат ўша вақтдагидан яхшироқ бўлишига қаттиқ умид қилсам-да, лекин, афсуски, аҳволимиз тахминан ҳозиргидек (аниқроғи, бундан ҳам баттар) бўлишига ишончим юқорироқ эди. 2018 йилги эйфория аллақачон йўқолганди.
Беш йилдан кейинги Ўзбекистонни қандай тасаввур қиламан? Жавобим ўша-ўша – мен фақат яхшиликдан умидворман, яхшилик бўлиши тарафдориман,
тинчлик бўлса, қолганини эпласа бўлади. Қолгани аста-секин бўлади, Худо хоҳласа.