#ТАФАККУР
Бир масжидда намоз ўқидим. Намоз ўқиб бўлингач улуғ ёшли киши нигоҳини олдинга қадаб қулоғимга шивирлаб деди:
- Аввалги - биринчи сафларга қара!
Қарадим - да:
- Нима демоқчисиз? - дедим.
- Унда бой, обрў - эътиборли, мансабдор бирорта кимсани кўряпсанми? - деди.
- Кам, - дедим.
- Уларнинг барчаси ё аксари оддий ишчилар: ҳайдовчи, хизматчи, кичик ишчилар, - деди.
- Ҳа, шунақа, - дедим.
- Аллоҳнинг ҳузурида ҳам ўрнимиз шундай бўлади, - деди ўйга толиб. Сўнг: - Бизга қара, қаердамиз. Тўртинчи, бешинчи сафдамиз. Қиёматда ҳам шунақа бўлади. Аллоҳга қасам, масжидлар мўминнинг аслини, Аллоҳ наздидаги даражасини очади, - деди.
Унинг гаплари мени ҳам ҳайратга ҳам даҳшатга туширди. Пешанамга қаттиқ зарба берилгандек бўлди. Ва Аллоҳнинг:
«
Ва пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар, (Аллоҳга) яқин бўлганлар» (Воқеа: 10-11 оятлар) деган оятларини ва Пайғамбар алайҳиссаломнинг: «Агар одамлар азонда ва биринчи сафда нима борлигини билганларида, сўнгра унга қуръа ташлашдан бошқа илож топа олмаганларида, албатта, қуръа ташлаган бўлар эдилар. Агар иссиқ вақтда намозга боришда нима борлигини билганларида, кимўзарга борар эдилар. Агар Хуфтон ва Бомдод намозларида нима борлигини билганларида, уларга эмаклаб бўлса ҳам келар эдилар» (Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаган) деган ҳадисларини эсладим.
Muallemah |
معلمة