60-1-модда. Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича чоралар кўрмаслик
Суғориладиган ерларни ўзбошимчалик билан эгаллаб олишга йўл қўймаслик бўйича ер эгаси, ердан фойдаланувчи ёки ижарачи томонидан чоралар кўрилмаганлиги, шу жумладан ер участкаси ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги факти тўғрисида ваколатли органлар хабардор этилмаганлиги, —
фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари, мансабдор шахсларга эса — эллик баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Каналага уланиш 👉@mjtk_uz