347-модда. Қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисмини ижро этиш тартиби ва муддатлари
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисми ушбу Кодекс ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунчилиги билан белгиланган тартибда ижро этилади.
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарорнинг мулкий зарарни ундириб олиш хусусидаги қисми ижро ҳужжати ҳисобланади.
Мулкий зарар ҳуқуқбузар томонидан унга қарор топширилган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай тўланиши лозим (ушбу Кодекснинг 311-моддаси), бундай қарор хусусида шикоят берилган ёки протест билдирилган тақдирда — шикоят ёки протест қаноатлантирилмаганлиги маълум қилинган кундан бошлаб ўн беш кундан кечиктирмай қопланиши лозим.