340-модда. Махсус ҳуқуқдан маҳрум этиш тўғрисидаги қарорни ижро этувчи органлар
Транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 248-моддасида кўрсатиб ўтилган ички ишлар органларининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
Кема ҳайдовчиларини кичик ҳажмли кемаларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекс 2491-моддасининг тўртинчи қисмида кўрсатиб ўтилган Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Кичик ҳажмли кемалар инспекциясининг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.
Ов қилиш ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги қарор ушбу Кодекснинг 261-моддаси иккинчи қисмида айтиб ўтилган ов қилиш қоидаларига риоя этилиши устидан давлат назорати олиб борувчи органларнинг мансабдор шахслари томонидан ижро этилади.