View in Telegram
4-модда. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик соҳасида Ўзбекистон Республикасининг ваколатлари Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик соҳасида қуйидагилар Ўзбекистон Республикаси ихтиёрига берилади: маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчиликнинг принципларини аниқлаш ва умумий қоидаларини белгилаб бериш; маъмурий жавобгарликка сабаб бўладиган ҳаракат ёки ҳаракатсизликни, маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколатига эга бўлган органлар тизимини (мансабдор шахсларни), мазкур ишларни юритиш ва чиқарилган қарорларнинг ижроси тартибини белгилаш; маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик соҳасида Қорақалпоғистон Республикасининг ваколатларини белгилаш; вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимият вакиллик органлари ҳамда ҳокимлари маъмурий жавобгарлик назарда тутиладиган қарор қабул қилишлари мумкин бўлган масалалар доирасини белгилаш. Каналага уланиш 👉 @mjtk_uz
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Love Center - Dating, Friends & Matches, NY, LA, Dubai, Global
Find friends or serious relationships easily