324-27-модда. Суднинг қонуний кучга кирган суд ҳужжатини янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриш ҳуқуқи
Жиноят ишлари бўйича суд ўзи чиқарган ҳамда қонуний кучга кирган суд ҳужжатини ушбу параграфда назарда тутилган асосларга кўра ва тартибда янги очилган ҳолатлар бўйича қайта кўриши мумкин.