324-26-модда. Кассация инстанцияси суди кўрсатмаларининг мажбурийлиги
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кассация тартибида кўриб чиққан суднинг иш ҳолатлари тўла-тўкис ва ҳар томонлама текширилишини таъминлашга, шунингдек ушбу Кодекс нормалари бузилишини бартараф этишга қаратилган кўрсатмалари ишни янгидан кўраётган апелляция инстанцияси суди учун мажбурийдир.
Кассация инстанцияси суди маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни янгидан апелляция тартибида кўриб чиқиш учун юбораётганда айб исботланганлиги ёки исботланмаганлиги, у ёки бу далилнинг ишончлилиги ёки ишончсизлиги, бир далилнинг бошқаларидан афзаллиги, маъмурий ҳуқуқбузарликнинг таснифи ва маъмурий жазо чораси тўғрисида олдиндан хулосалар чиқаришга ҳақли эмас.